
Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан кеча Тошкент вилояти фарзанди, паравелоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповага янги уй берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони Саипова Фотима Дилшод қизига уй совға қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Спортчига Чирчиқ шаҳар «Янги Ўзбекистон» массиви янги қурилган кўп қаватли уйлардан 2 хонали, барча қулайлик ва жиҳозлар билан таъминланган хонадон вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда вилоят фаоллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар иштирокида хонадон калитлари спортчига топширилди.
Маълумот ўрнида, Фотима Саипова сўнгги 4 йил мобайнида пара спорт соҳасида фаол фаолият юритиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. У мамлакат чемпионатларида 4 марта ғолибликни қўлга киритган ва доимий равишда ўз маҳорат ва тайёргарлигини ошириб келмоқда.
Жорий йилда Тайландда ўтказилган Осиё чемпионатида шоссе йўналишида 1-ўриннни эгаллаган.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ