Энди нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлиги автоматик ечиб олинмайди

Сақлаш
14:47 / 01.07.2025 5 0

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд қатлами қонун билан ҳимояланади. Фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида эгаларининг розилигисиз уларнинг банк карталаридан ечиб олинишини инсофсиз амалиёт сифатида баҳоланади, деб ёзади Марказий банк.

 

Марказий банк бу борада барча кредит ташкилотларига хат юбориб, бундай амалиётларни тўхтатишга чақирди.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлат томонидан ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушганидан сўнг кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида Марказий банкка келиб тушган мурожаатлардан маълум бўлган.

 

Марказий банк аҳолининг заиф қатламига тўланадиган ижтимоий нафақалар – кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва шу каби бошқа моддий ёрдам пуллари – давлат томонидан берилган ижтимоий ҳимоя маблағлари ҳисобланишини билидирди. Конституциянинг 57-моддасида давлат меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши белгиланганини эслатиб ўтди.

 

Кредит ташкилотларига юборилган хатда Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолаши таъкидланган.

 

Шунга кўра энди барча кредит ташкилотлари ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни акцептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаши, бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоятлар келиб тушган тақдирда ундиришни тўхатиш ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриш лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//