«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Сақлаш
11:21 / 30.06.2025 8 0

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 2-3 июлда айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 ва 3 июлда 20-25°, 2 июлда 22-27°, кундузи 1 июлда 36-41°; 2 июлда 32-37°, баъзи жойларда 41° гача, 3 июлда 30-35° бўлади. 4 июлда кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоялари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 июлда кечаси 20-25°, кундузи 36-41°, 2-3 июлда кечаси 22-27°, кундузи 38-43°бўлади. 4 июлда кечаси 25-30°, кундузи 37-42° бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 1 июлда 34-39°, 2-3 июлда 36-41° бўлади. 4 июлда 38-43° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 1 июлда 37-42°, 2-3 июлда 38-43° бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 1 июлда-32-37°, 2-3 июлда 36-41° бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 1 июлда 25-30°, 2-3 июлда 27-32° бўлади. 4 июлда 30-35° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//