Жамият
Ўзбекистонда уй олди-сотдиси нақдсиз шаклга ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Сенат йиғилишида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда хуфиёна иқтисодиёт улуши юқорилигича қолмоқда. Мазкур муаммони ечиш мақсадида қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Лойиҳада асосий эътибор нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантиришга қаратилган.
Мубин Мирзаев кўп давлатлар 2030 йилга бориб нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимига ўтишни мақсад қилгани, Ўзбекистонда ҳам энг йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Бу эса кўчмас мулкдан бошланади. Бугунги кунда уй сотиш ва сотиб олиш кўпинча нақд пулда амалга оширилади. Эндиликда тўловларни қонуний тарзда, банк айланмаси орқали тўлаш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бунда савдо қоидаларини бузмаган ҳолда ишлашни рағбатлантириш ва қонуний тартибларга амал қилишни таъминлаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ