Жамият
2025 йил 1 июлдан «Машинасозлар метроси» (Тошкент) — Чорвоқ (Ҳумсон қўрғони) автобус йўналишида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» қайд этишича, бу йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва аҳолининг транспортга бўлган талабини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.Йўналишга МАН РР3 русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Йўналишда йўлкира нархи 25 минг этиб белгиланган.
Биринчи қатнов «Машинасозлар метроси» бекатидан ҳар куни соат 06:00 да бошланади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорвоқ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да «Машинасозлар метроси»да тугатилади.
Йўналишдаги автобуслар ҳаракати Машинасозлар метросидан бошланиб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Ҳожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Ҳумсон қўрғонигача давом этади. «Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд», — дейилади хабарда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ