Илм-фан
Казинформ халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов маълум қилган.
Муҳиддин Иброҳимовга кўра, жорий йилда Ўзбекистондан 7 нафар талаба Япониянинг Кюсю технология институтига магистратура босқичига ўқишга юборилади.
«Улар ўқиш даврида сунъий йўлдош лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни йиғиш ва сунъий йўлдошни коинотга учиришга оид билимларни ўзлаштиради. Айни пайтда коинотга сунъий йўлдошни учириш учун компаниялар билан шартномалар тузиш кераклигини ҳам тушунишимиз керак. Бизнинг режамизга кўра, Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқади», – деган Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томони Space Х компанияси билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ