“Манчестер Сити” Ўзбекистондан футбол клуби ва яна бир футболчи сотиб олиши мумкин – Отабек Умаров

Сақлаш
16:24 / 27.06.2025 6 0

“Манчестер Сити” футбол клубига эгалик қилувчи City Football Group (СФГ) компанияси Ўзбекистондаги футбол клубларидан бирини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров жума куни журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

 

“Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин унинг мухлислари 100 миллионтага кўпайди. Бу эса шуни англатадики, Ўзбекистонда тахминан 37-38 миллион аҳоли бўлса, Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам айнан ушбу футболчи сабаб “Манчестер Сити” жамоасини доимий равишда кузатадиган мухлислар қаторига қўшилди. Ҳозир улар яна футболчимиз ва Ўзбекистоннинг яна бир жамоасини ҳолтинг таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деди МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров.

 

“Ўзбекистонда 37-38 миллион халқимиз бўлса, Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам шу футболчимиз сабаб „Манчестер Сити“ жамоасини мунтазам равишда кузатиб бораётган мухлислари қаторига қўшилишди”, – деди Умаров.

 

Унинг сўзларига кўра, City Football Гроупънинг яна бир ўзбекистонлик футболчини таклиф қилиш ва ўзбек клубини халқаро гуруҳга қўшиш режалари бор. “Ўзбекистондан бир спорт клубини, уларнинг ҳозирги гуруҳида 12 та спорт, футбол жамоаси бўлса, 13-командани, Худо хоҳласа, Ўзбекистондан олиш ниятида юришибди”, – деди у.

 

Умаровнинг таъкидлашича, август ойида Ўзбекистон делегацияси Англияга ташриф буюриб, жамоа тайёргарлиги, селекция ва ўйинчиларни тайёрлаш жараёни билан танишиши режалаштирилган.

 

“Биз бир қатор режаларни белгилаб олдик. Бу йўналишда ҳали қиладиган ишларимиз кўп”, – деди МОҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//