Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини ОЛХ’да сотувга қўйди

Сақлаш
09:31 / 27.06.2025 4 0

Ижтимоий тармоқларда OLX онлайн савдо платформасига 3 ёшли бола сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани изоҳ берди.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани аниқланди.

 

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштирган. У сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.

 

Болалар омбудсмани ушбу ҳаракатни “шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда” қилинганини таъкидлади.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттирмоқда, дейилган хабарда.

 

Foto: Ijtimoiy tarmoqlar

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//