Жамият
Прокуратура органлари билан ўтказилган рейд давомида Тошкент шаҳридаги VI-ХV асрларга оид «Хонободтепа» археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ихтисослашган корхона томонидан ёдгорлик ҳудуди орқали 257 метр узунликдаги канализация қувурлари ўтказилган ва 160 метр куб қисми экскаватор ёрдамида қаздирилган. Оқибатда унга 31,5 млрд сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Агентлик бу каби жиноий ҳаракатлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланишини, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланишини эслатиб ўтган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77897
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51090
Жамият
//
Изоҳ йўқ