Севара Шакирова Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди

Сақлаш
16:06 / 26.06.2025 13 0

 

Шакирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шакирова 2012-2029 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.

 

2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//