
Жамият
Фанлар академияси Тарих институти олимлари томонидан «Тошкент босқинининг 160 йиллиги: ҳақиқат ва уйдирмалар» мавзусида илмий йиғин ўтказилди.
ЎзА хабарига кўра, тадбир бундан 160 йил аввал – 1865 йил июнь ойида Тошкентда Россия империяси ҳарбий кучларига қарши курашга бағишланди.
Қайд қилинишича, «Туркистоннинг энг кекса ва муҳим ҳарбий-сиёсий, иқтисодий марказларидан саналмиш Тошкентни қўлга киритишни 1864 йил 1 октябрда бошлаган ёвуз душман 1865 йил 29 июнида ўз қабиҳ ниятига эришган – тўққиз ой деганда Тошкентни эгаллаган».
«Мустамлака даврида ушбу қонли ойлар бир томонлама – босқинчилар манфаати нуқтаи назаридан ўрганилган ва ёритилган. Бу борада турли найранглар қўлланиб, тошкентликларнинг юрсеварлиги ва ботирлиги, бутун халқ – ёшу қари, эркаку хотин-қизларнинг душманга қарши аёвсиз қаршилиги ерга урилиб, турли ясама назария ва важлар ўртага ташланиб, мустамлакачи давлатнинг босқинчилик сиёсатини оқлашга тиришиб келингани тарихий манбалардан яхши маълум», дейилади хабарда.
Фанлар академияси Тарих институтида ўтказилган илмий йиғиндан бош мақсад – бу борада йиғилиб қолган фикр-мулоҳазалар, сўнгги йилларда қўлга киритилган илмий натижалар, мавзу манбашунослиги, янгича илмий ёндашувлар бўйича қарашлар, муаммоларни ўртага ташлашдан иборат экани таъкидланмоқда.
Илмий йиғинни очиб берган институт директори, академик Азамат Зиё кун тартибидаги мавзу илмийгина эмас, сиёсий мазмунга ҳам эгалиги, босқин ва унга қарши курашни шунчаки тарихий воқеа эмас, балки босқинчиларнинг чин табиати ва халқимизнинг эркинлик туйғуси нуқтаи назарларидан ўрганиш ва ёритиш кераклиги, Россия империясининг Туркистонга тажовузини оқлаш бўйича сингдириб келинаётган турли «илмий-назарий» найрангларни очиб ташлаш заруратига урғу берди.
«Тошкент босқинининг 160 йиллиги: ҳақиқат ва уйдирмалар» илмий йиғинида билдирилган илмий қарашлар, фикрлар халқимиз, айниқса, ёшларни тарихий билимлар билан қуроллантириш, юрт учун куюниб яшаш, тинчлик-осойишталик, озодлигимизни кўз қорачиғидек сақлашдек муқаддас бурчни бажаришга хизмат қилиши аниқ», дейилади хабарда.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ