
Жаҳон
Қирғизистонда депутатлар давлат тилини қўллаш билан боғлиқ айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Kaktusmedia нашри хабар берди.
Янги тузатишларга кўра, қуйидаги шахсларга қирғиз тилини билиш мажбурияти жорий этилади:
— парламент депутатлари,
— Вазирлар Маҳкамаси раиси ва аъзолари,
— Конституциявий, Олий ва маҳаллий судлар судьялари,
— прокурорлар, терговчилар,
— Миллий банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда миллий хавфсизлик ходимлари.
Шунингдек, қирғиз тилини етарли даражада билмаган адвокатлар ва нотариуслар ҳам лицензия олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундан ташқари, «Телевидения ва радиоэшиттириш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, кўрсатув ва эшиттиришларнинг камида 60 фоизи давлат тилида бўлиши шарт.
Яна бир муҳим ўзгариш – «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонун билан боғлиқ. Эндиликда, давлат тилини етарли даражада билмаслик мамлакатда доимий яшаш учун рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади. Чет эл фуқаролари қирғиз тилини билмаса, мигрант мақомини ололмайди.
Давлат тилида тайёрланган реклама матни тил тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига ва имло қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим. Бундай матнлар маҳаллий ҳокимият органи томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Тил қонунчилигини бузган жисмоний шахсларга 5 минг сом (тахминан 711 минг сўм), юридик шахсларга эса 17 минг сом (салкам 2 миллион 416 минг сўм) миқдорида жарима солинади. Бироқ бу меъёр жисмоний шахслар учун тил билиш даражаси бўйича қонунчиликда кўрсатилган талабларга тааллуқли эмас. Қоидабузарликларни кўриб чиқиш ва жарима солиш ваколати Давлат тили ва тил сиёсати бўйича Миллий комиссияга юклатилади.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ