
Сиёсат
Россия таълим вазири Сергей Кравсов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, баъзи МДҲ мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат борлиги, айниқса, бу совет даврига тўғри келишини айтди.
«Тарих дарсликларига келсак, бир қатор давлатлар тарихини кўриб чиқишда тарихий материални тарихийлик ва холислик тамойилларига риоя қилмасдан тақдим этишда маълум қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Бу, биринчи навбатда, бизнинг умумий ўтмишимизга, республикалар ҳудудининг Совет Иттифоқи таркибида бўлган даврига тааллуқлидир, бу эса, умуман олганда, Россияга нисбатан салбий хусусиятга эга», деган Кравсов.
Унинг сўзларига кўра, Таълим вазирлиги МДҲ давлатларининг тегишли вазирлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.
У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Кравсовнинг қўшимча қилишича, Россия ушбу давлатлар билан биргаликда «ягона таълим, маданий ва руҳий макон қурмоқда», шунингдек «ҳамма бир-бирини тушунадиган ва яхши қўшничиликка содиқ бўлган Евроосиё қитъасининг келажагини ҳам» бино қилмоқда.
Кравсов бошқа мамлакатлардаги тарих дарсликлари ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. Аввалроқ, у «қатор мамлакатларнинг бир қатор тарих дарсликларида тарих бузиб кўрсатилганини» таъкидлаганди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия тарих дарсликларида «ҳеч қандай тажовуз, душманлик руҳи йўқ», фақат «фактлар тақдимоти, тарихий ҳақиқат» бор.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ