Жамият
“Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан 2025-йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичини 19 поғонага яхшилаб, 167 та мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон 2015-йилдан буён Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг тез суръатларда тараққиётга эришган давлат сифатида эътироф этилган.
Ҳисоботда мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.
Хусусан, камбағалликни қисқартириш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш, рақамли ва яшил иқтисодиётни жадал ривожлантириш, шунингдек, статистик маълумотларнинг очиқлигини ошириш соҳаларида эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги ютуқлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли институционал ва таркибий ислоҳотларнинг натижаси деб таъкидлади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ