Жамият
Тошкент шаҳрида яшовчи шахс яшаш манзилида бир бош Нил тимсоҳини сақлаётгани аниқланди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92−1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон қарорига асосан, 2025-йил 1-январдан жисмоний шахслар томонидан (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ