Сиёсат
Президентнинг тегишли қарори билан бунгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девонига раҳбарлик қилиб келаётган Истамов Махмуд Шухратович адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004-2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар (2024 йилдан) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ