ОАВ ходимлари ўртасидаги ўтказилган «Заковат» ўйинида «Ойина» жамоаси 1-ўринни эгаллади

Сақлаш
15:47 / 24.06.2025 6 0

Бугун, 24- июнь куни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган «Заковат» ўйини бўлиб ўтди. Унда «Ойина» жамоаси 1-ўринни эгаллади.

 

Халқаро пресс клуб, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Заковат» клуби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада жами 29 та ОАВ жамоалари ўзаро куч беллашди.

 

Дўстона руҳда ўтган беллашув якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

 

1-ўрин: «Ойина» жамоаси
2-ўрин: «ЎзЖОКУ» жамоаси
3-ўрин: «Ёшлар» жамоаси

 

Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринлар билан тақдирланди:

 

1-ўрин: 18 млн сўм ва Самарқандга саёҳат йўлланмаси
2-ўрин: 15 млн сўм
3-ўрин: 12 млн сўм

 

Шунингдек, мусобақада қатнашган барча жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//