Ток, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Сақлаш
13:31 / 24.06.2025 8 0

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилинди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси билан:

 

- Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмоқда;

 

- энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда;

 

- якка тартибдаги тадбиркорларнинг жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилмоқда;

 

- электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда;

 

- назорат органи – Ўзенергоинспекциянинг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//