
Жамият
Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 28 июнь санасида бошлаб, «Қурувчилар (12-бекат) — Янгиобод (6-бекат)» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти хабар берди.
Ерусти ҳалқа йўли йўналишининг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда. Режали профилактик ишларни кейинги навбатини амалга ошириш учун 2025 йил 28 июнь санасида бошлаб, «Қурувчилар (12-бекат) — Янгиобод (6-бекат)» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади. Қуйидаги бекатлар ёпилади:
«Янгиобод» бекати фаолиятини давом эттиради.
Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Уларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ