
Жамият
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир нечта блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган.
Хусусан, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишли эканлиги аниқланган:
- Шодиев Жасурбек Ғуломжон ўғли (jasjannew);
- Нормаматов Дадабек Бахром ўғли (allme. uz);
- Рахматов Шерхон Лутфулло ўғли (sherxon.zdss);
- Хасанбоев Хожиакбар Зулхайдар ўғли (hojiakbar_ku).
Маълум қилинишича, айни ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилган.
Қўмита Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланиши ва бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ