Сиёсат
ТИВ Исроил ва Эрондаги ўзбекистонликлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишни сўради. Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани чуқур хавотир уйғотмоқда.
«Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келгани таъкидланган.
«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз» – дея ёзади ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ