АҚШ визасига ариза берувчилар ижтимоий тармоқлардаги профилини "очиқ" ҳолатга ўтказиши керак бўлади

Сақлаш
16:19 / 21.06.2025 4 0

Энди АҚШнинг F, М ва J турдаги ноиммиграцион визасига (талаба ва таълимга оид визалар) ариза берувчилардан ўз шахсини аниқлаш ва мамлакатга кириш ҳуқуқини баҳолаш учун барча ижтимоий тармоқлардаги профилларини «очиқ» (оммавий) ҳолатга ўтказиш талаб этилади. Яъни қулфдан чиқариб қўйиш керак бўлади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, элчихона виза мурожаатларини текшириш ва саралаш жараёнида, АҚШ ҳудудига кириши мумкин бўлмаган, жумладан АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахсларни аниқлаш учун, барча мавжуд маълумотдан фойдаланади.


2019 йилдан бери, АҚШ виза мурожаатчиларидан, иммиграцион ва ноиммиграцион визага мурожаат этиш учун тўлдирилган формаларида ижтимоий тармоқ идентификаторларини кўрсатишларини талаб этади.

Визага мурожаат этиш учун тўлдирилган ДС-160 формасида, мурожаатчилар сўнгги 5 йил мобайнида ижтимоий тармоқларда фойдаланган барча исмлар ва тахаллусларини киритишлари талаб этилади. Формани имзолаб юборишдан аввал, мурожаатчилар тўлдирилган ДС-160 формадаги барча маълумот тўғри ва ҳаққоний эканлигини тасдиқлашлари зарур. Ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ маълумотни киритмаслик, виза мурожаати бўйича рад жавоби берилишига ҳамда келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//