
Жамият
Жума кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича +34…+37 даража ҳарорат фонида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат яна +38…+40 даражагача, жанубда +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Лекин республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20−22 м/с га етиши мумкин.
20−22 июнда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума кундузи +35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари +37…+40 даражагача кўтарилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ