АҚШда вафот этган онанинг фарзанди туғилди

Сақлаш
16:02 / 20.06.2025 6 0

АҚШда бир қанча вақт аввал вафот этган аёлнинг фарзанди дунёга келди. Жоржиалик Адриана Смитнинг мияси унинг ҳомиладорлик даврида ўлгани аниқлангач, жисми сунъий ҳаётий таъминот аппаратига уланади, деб ёзади The Guardian.

 

Туғилган бола – Эйприл Ньюкирк бувисининг сўзларига кўра, бола кесарча кесиш йўли билан муддатидан аввал дунёга келган. Ҳозир у интенсив терапия бўлимида, унинг вазни 1 фунт, 13 унций (таҳминан 823 гр)ни ташкил этади.

 

"Эҳтимол, у билан ҳаммаси яхши бўлади. Бола ҳаёт билан курашмоқда", дейди Ньюкирк.

 

Адриана Смит февраль ойида бошида кучли оғриқ кузатилгач тиббий ёрдамга мурожаат қилади. Текширувлар аёлнинг бош мия томирларида тромб шаклланганини кўрсатади. Унинг ўлимига мана шу сабаб бўлади.

 

Шифокорларнинг аёл жисмини сунъий сақлаш аппаратига улаш қарорига Жоржиада ҳомиланинг 6 ойлик муддатидан кейин аборт қилиш чеклови асос бўлган.

 

"Биз бола ҳаётини сақлаб қолишни хоҳладик. Ахир у қизимизнинг бир бўлаги. Шу билан бирга, бу қарорни штат эмас, биз қабул қилишимиз керак эди", дейди Ньюкирк. 

 

Унга кўра, шифокорлар бошқа чора қолмаганини айтган. Натижада, шифохонада шифокорларнинг хулосаси, тиббий адабиётлар ва юридик тавсияларига таянилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//