Жамият
Бугунги кунда ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди, бу ҳақида HeadHunter Uzbekistan онлайн платформаси навбатдаги тадқиқотига асосланиб хабар берди.
Онлайн платформа иш изловчилар орасида ўтказган сўров натижаларига кўра, аҳолининг фақат учдан бир қисми ўз маълумоти бўйича ишлаётганини билдирган. Қолганлар эса соҳасини бутунлай ўзгартирган ёки дипломдаги билимларини фақат қисман қўлламоқда.
Тадқиқот асосий хулосасига кўра, Ўзбекистонда таълим билан меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасида тафовут мавжуд.
Сўров натижаси қуйидагича:
– 64 фоиз респондентда олий таълим ёки олий таълимдан кейинги таълим мавжуд;
– 78 фоизи агар имкон бўлса, бошқа мутахассисликни танлаган бўлишини айтган;
– Фақат 27 фоиз одам дипломни кареравий муваффақиятнинг асосий омили деб билади – кўпчилик эса тажриба, мослашувчанлик ва кўникмаларга урғу беради;
– 74 фоиз иштирокчи онлайн таълимни қўллаб-қувватлайди, лекин уларнинг фақат учдан бири уни университетга тўлиқ муқобил деб ҳисоблайди.
Берилган маълумотларга кўра, иш берувчилар ҳанузгача дипломга эътибор беришса-да, амалий тажриба, ташаббускорлик ва мослашув қобилиятини янада юқори баҳоламоқда.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56640
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ