16 млрд Apple, Facebook, Google аккаунтларининг пароли тарқалди. Фирибгарлар актуал маълумотлар базасини қўлга киритди

Сақлаш
09:44 / 20.06.2025 9 0

Фирибгарлар 16 миллиард нафар Apple, Facebook, Google фойдаланувчиларининг паролларини тарқатди. Масала эски ва фойдаланилмаётган аккаунтлар ҳақида эмас, актуал профиллар ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Forbes маълум қилди.

 

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар мазкур ҳолат юз берганини тасдиқлади. Улардан бир қанчаси буни тарихдаги энг йирик маълумотлар тарқалиши, деб айтди. Фойдаланувчилар фишинг ҳужумидан огоҳлантирилиб, барча аккаунтларидаги логин-паролларни зудлик билан паролларни янгилаш тавсия қилинди.

 

"Бу аккаунтлар фишинг ҳужумларининг эпицентри ҳисобланади. Улар шунчаки эски, қайта ишланадиган маълумотлар базаси эмас, балки кенг миқёсда фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлардир", дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//