Вазирлик талабаларга темирйўл кассаларидаги навбатлар юзасидан мурожаат қилди

Сақлаш
19:59 / 07.01.2022 784 0

Кеча таътил узайтирилгани муносабати билан талаба ва ўқувчилар учун темирйўл чипталарини алмаштириш муддати маълум қилинган эди. Бугун ижтимоий тармоқларда темирйўл кассаларида талабалардан иборат узун навбатлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан талабалар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилди.

 

«Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам, 11 январгача бўлган даврга харид қилинган авиа ва темирйўл чипталарини бепул тарзда алмаштириб бериш муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Шундай экан, азиз талабалар, ҳурматли ота-оналар 24 январга қадар захирангизда қарийб 17 кун бор.

 

Барча талабаларнинг 11 январгача бўлган даврга харид қилинган темирйўл чипталари тўлиқ бепул тарзда алмаштириб берилади. Эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, сиз чипталарни жойлардаги (шаҳар, туман) темирйўл кассаларидан ҳам алмаштириш имконига эгасиз. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, сиздан чипта кассаларида узоқ навбатларда туриб, вақтингизни беҳудага сарфламаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//