
Илм-фан
АҚШ F, M ва J талаба визалари учун аризаларни қабул қилишни қайта тикламоқда, бироқ барча ариза берувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти синчковлик билан текширилади. Бу ҳақда The Washington Post (WP) ва CNN нашрлари ёзди.
Давлат департаментининг элчихона ва консулликларга юборган телеграммасида айтилишича, барча абитуриентларнинг аккаунтлари Қўшма Штатларга нисбатан душманлик нуқтаи назаридан текширилиши талаб қилинади.
Май ойи охирида Трамп маъмурияти элчихоналар ва консуллик бўлимларига талабалар визалари учун янги суҳбатлар тайинлашни «кейинги кўрсатмагача» тўхтатишни буюрганди. Фармойиш АҚШ ҳукумати томонидан Фаластин тарафдори ўлароқ норозилик намойишларида қатнашган талабалардан визаларни оммавий равишда қайтариб олиш ва Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш фонида чиқарилди.
Янги текширув тартиблари асосан академик талабалар учун мўлжалланган Ф визалари, шунингдек, касб-ҳунар талабалари учун М визалари ҳамда таълим ва маданий алмашинувлар учун мўлжалланган Ж визаларини олиш учун мурожаат қилган барча чет эл фуқароларига нисбатан қўлланади. У таълим муассасасидан қатъи назар, барча талабалар визаларига нисбатан жорий этилади, дея аниқлик киритди WP.
Таълим соҳаси вакиллари янги текширув тартиб-қоидалари АҚШдаги потенциал хорижий талабаларга нохуш мессеж юбориши мумкинлигидан ташвишда эканини билдирди. Баъзилар бу чоралар нафақат ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни текширишни, балки абитуриентларни сиёсий қарашларига кўра саралашни ҳам ўз ичига олиши мумкинлигидан хавотирда.
Давлат котиби Марко Рубио имзолаган телеграммада жараён талабгорларнинг «онлайн мавжудлиги»ни текширишни талаб қилиши ва янги тартиблар 5 иш кунидан кейин кучга кириши айтилган.
Ариза берувчилардан янги текширув доирасида ижтимоий тармоқлардаги профилларини очиқ (публиc аccоунт) қилиб қўйиш сўралади ва «бунинг чекланганлиги маълум бир фаолиятдан қочиш ёки яширишга уриниш сифатида талқин қилиниши мумкин», деб таъкидлади CNN.
Telegramмага кўра, ходимлар талабаларнинг профилларини ўрганаётганда «фуқароларимизга, маданиятимизга, ҳукуматимизга, институтларимизга ёки таъсис тамойилларига душманлик муносабатида бўлган; хорижий террорчиларни ва АҚШ миллий хавфсизлигига бошқа таҳдидларни қўллаб-қувватлайдиган ёки ёрдам берадиган; ноқонуний антисемит таъқиб ёки зўравонликни амалга оширадиган аризачиларни аниқлашлари керак».
CННънинг қўшимча қилишича, талабалик ва алмашинув визалари учун янги ва қайта мурожаат қилувчи аризачиларга нисбатан қўллаладиган кўрсатма аризачининг бутун интернет фаолиятини – нафақат ижтимоий тармоқлардаги, балки барча онлайн мавжудлигини тегишли қидирув тизимлари ёки бошқа интернет манбалардан фойдаланган ҳолда кўриб чиқишни талаб этади. Бу жараёнга консуллик бўлими кириш ҳуқуқига эга бўлган барча маълумотлар базаларини текшириш ҳам киради.
«Котиб Рубио Давлат департаментини ХХI асрга олиб кириш билан бирга, Америка ва унинг университетларини хавфсизроқ қилишга ёрдам бермоқда», – дейилади департамент хабарида.
Халқаро таълим институти (Institute of International Education, IIE) ҳисоботига кўра, 2023−2024 ўқув йилида АҚШ олий ўқув юртларида 1,1 миллиондан ортиқ хорижий талаба таҳсил олган. Ўзбекистонлик талабалар сони 1219 нафарни ташкил этган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ