Қозоғистон Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилaди

Сақлаш
10:17 / 19.06.2025 6 0

 

Қозоғистон Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилади. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

 

«Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қўшни давлатдаги популяциясини тиклаш мақсадида Хитойнинг ғарбий қисмига қўйиб юбориш учун Чин ҳукуматига 1,5 минг бош сайғоқни совға қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўз навбатида, Хитой раиси Си Жинпинг сайғоқлар популяциясини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган қарори учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирди», дейилади президент ахборот хизмати хабарида.

 

Аввалроқ Қозоғистонда сайғоқлар популяцияси ҳаддан зиёд кўпайгани, маҳаллий фермерлар бундан азият чекаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу йил сайғоқлар сони 5 миллиондан ошиши кутилмоқда.

 

Қозоғистонлик сайғоқлар ҳатто Россия ҳудудларига кўчиб ўтиб, экинлар, яйловлар, пичанзорларни пайҳон қилаётгани туфайли, россиялик фермерлар президент Владимир Путиндан ёрдам сўраганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//