Павел Дуров ва америкалик журналист Такер Карлсон Ўзбекистон ҳақида илиқ фикр билдирди

Сақлаш
15:51 / 18.06.2025 6 0

Telegram асосчиси, дунёдаги энг нуфузли IT етакчилардан бири Павел Дуров америкалик машҳур журналист Такер Карлсонга хибсдан озод этилганидан кейинги биринчи интервьюсини берди.

 

Унда Дуров ўзининг Францияда хибсга олиниши билан боғлиқ воқеага изоҳ бериб, Ўзбекистонга бўлган сафарини эслаб ўтган.

 

Дуровнинг хибсга олиниши ортидан унинг йирик компанияларга бош бўлган дўстлари Францияга бориш хавфли эканини ўйлаб қолгани ҳақида гапираркан, журналист собиқ совет республикалари ҳақидаги стереотипларга қарамай "боришга ҳеч ким қўрқмайди" дея Ўзбекистонни тилга олади. Унга кўра, журналист Ўзбекистонда шахсан бўлмаган бўлса ҳам, бу ерга келганлардан умуман негатив фикр эшитмаган.

 

"Мен Ўзбекистонни реклама қилмаяпман. Лекин "Ўзбекистонга бориш мен учун қўрқинчли" деган одамни учратмаганман", — дейди Карлсон.

 

Унга жавобан Дуров ўтган йили ёзда Ўзбекистонга келгани ва бу саёҳатдан мамнун қолгани ҳақида айтиб берган. Унга кўра, Ўзбекистонга келган инсонлар у ерда ўзларини хавфсиз ва хотиржам ҳис қилишади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//