Жамият
Ўзбекистондаги темирйўл вокзаллари, жумладан, Тошкентдаги Марказий (Шимолий) вокзалидаги тўсиқлар ва назорат ўтказиш пунктлари олиб ташланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда йўловчилардан вокзалга киришда чипта ва ҳужжатларни кўрсатиши талаб этилмайди. Янги тизим бўйича ягона текширув вокзал бинолари ичида ўтказилади – у ерда рентген аппарати ёрдамида фақат багаж текширилади.
Бундан ташқари, Тошкентнинг Марказий (Шимолий) вокзалидаги платформаларга чиқишда эскалатор пайдо бўлди. Бундай юк кўтарувчи машиналарни бошқа станцияларда ҳам қуриш режалаштирилган.
Компания хавфсизлик чоралари сақланиб қолаётганини, бироқ йўловчилар учун қулайлик ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилганини таъкидлади.
“Биз бунга босқичма-босқич боряпмиз. Бу ўзгаришлардан кўзланган мақсад йўловчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, навбатларни камайтириш ва бекатларда хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат”, – деди ЎТЙ.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77521
Жамият
56600
Жамият
55798
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ