
Сиёсат
Хитой 2025-йилда Марказий Осиёнинг беш давлатига 1,5 миллиард юань (207 миллион доллардан ортиқ) миқдорида беғараз грант ажратишини айтиб ўтди. Бу ҳақда ХХР раиси Си Сзинпин Остонадаги “Марказий Осиё-Хитой” II саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Бундан ташқари, келгуси икки йил ичида Хитой Марказий Осиёнинг бешта давлатига касбий тайёргарлик курсларидан ўтиш учун уч мингта квота ажратади.
ХХР раҳбари таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик иқтисодий соҳадаги ҳамкорликдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ҳам таъкидлаган ва Хитой университетларида Марказий Осиё мамлакатлари тилларини ўрганиш курслари очилишини ҳам айтиб ўтган.
Шунингдек, у Марказий Осиё давлатларини замонавий таҳдидларга биргаликда қарши туришга, минтақа хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирган. ХХР раиси Марказий Осиё мамлакатларида мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни модернизация қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
“Биз терроризм ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши курашда, шунингдек, кибер ва биологик хавфсизликни таъминлашда қўлимиздан келган ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, дея таъкидлади ХХР раиси.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ