Жамият
18 июндан бошлаб «Фарғона» чегара божхона пости, Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги «Оқ қия» божхона пункти ва «Сўх» чегара божхона постининг «Чашма» божхона пункти 24 соатлик иш тартибига ўтади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Раисининг матбуот котиби Ҳусан Тангриев хабар берди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги улар қаторига «Водил-Қадамжой» назорат-ўтказиш маскани ҳам қўшилишини маълум қилган.
«Ушбу чора-тадбирлар Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Маълумот учун, Сўх ва Шоҳимардон Ўзбекистон учун анклав ҳудудлари бўлиб, улар Қирғизистон ичкарисида жойлашган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ