Сиёсат
Исроилдаги жорий хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси томонидан визалар муддати автоматик тарзда 2025 йилнинг 30 сентябригача узайтирилди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Изроилдаги элчихонаси.
Муддати узайлтириладиган виза турлари:
B/1 — ишлаш учун (умумий);
B/2 — сайёҳлик визаси;
A/1 — репатриантлар визаси;
A/2 — талабалар визаси;
A/3 — диний ходимлар визаси;
A/4 — A/2 ва A/3 виза эгаларининг оила аъзолари визаси.
Қайд этилишича, ушбу автоматик узайтириш фақатгина 2025 йил 12 июнь куни ёки ундан кейин визаси муддати тугаётган хорижий фуқароларга тааллуқли бўлиб, мамдакатда бўлиб турган мигрантлардан ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди — муддат узайтирилиши автоматик равишда амалга оширилади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ