Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарлари музокара ўтказди

Сақлаш
13:56 / 17.06.2025 8 0

17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

Етакчилар "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" стратегик темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини ҳам қайд этдилар. Шунингдек, таълим, фан, туризм ва маданият, кадрлар тайёрлаш ва хитой тилини ўрганиш соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди.

 

 

Ўтган йили Конфуций институти фаолиятининг 20 йиллиги нишонланди, Хитойнинг "Лу Бань устахонаси" профессионал таълим тизими жорий этилмоқда. Келгуси йилда икки мамлакатда маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш режалаштирилган.

 

Учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. БМТ, ШҲТ, "Марказий Осиё - Хитой" формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//