
Жамият
16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти, жумладан, пойтахтдан Янги Тошкентгача метро йўли қурилиши бўйича тақдимот билан танишди.
Ушбу йўналиш ҳозирги «Дўстлик» метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб олади.
Метрони Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш ҳам режалаштирилган. Бу 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда Чилонзор йўлининг «Пушкин» бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади.
2-босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.
Шунингдек, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида мазкур темир йўл Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтказилиши кўзда тутилган. Ерости йўналиши ҳам кўчадаги ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда қурилади. Бу янги метро йўли 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Иқтисод
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ