Сиёсат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан Эрон ва Исроилда бўлган Ўзбекистон фуқароларига тавсиялар берди.
Жумладан:
ҳарбий ва бошқа давлат обектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видеога олмаслик;
одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.
Фуқаролардан зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланиш сўралди.
Эрондаги Ўзбекистон элчихонаси билан алоқа маълумотлари:
Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси билан алоқа маълумотлари:
Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
Шошилинч мурожаатлар учун: +972 (54) 485-1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Ўзбекистон ТИВ ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб бориши ҳамда заруратга қараб қўшимча ахборот тақдим этишини қўшимча қилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ