Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-июндаги тегишли қарори билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Унга кўра:
айрим тоифадаги ўқувчилар (Камбағал оилалар реэстридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга жалб қилинади ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизи Давлат буджетидан қоплаб берилади;
ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади;
ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади;
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан;
12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан;
15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат буджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ