1-августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Сақлаш
13:06 / 16.06.2025 12 0

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

 

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестисия ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

 

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

 

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1-августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

 

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

 

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, - деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

 

Айни пайтда Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//