Сиёсат
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.
Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.
Президент Администратсияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.
Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.
Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестисия, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.
Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ