Сиёсат
Бандлик режасини тўлиқ бажармаган 15 та туман ҳокими уч ойда режага чиқмаса, ишдан олиниши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда маълум қилинишича, биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган. Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмаган. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари. Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77802
Жамият
56746
Жамият
55972
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ