
Жамият
Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ОАВ вакилларидан келаётган саволларга изоҳ берди.
Унда айтилишича, 16-июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуатсия қилиниб, мамлакатимизга етказилган.
“Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбайжон ва Эронлик ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда.
Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналаримиз билан алоқада бўлиш тавсия этилади.
Эрондаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Исроилдаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
Шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz”, дейилади изоҳда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ