Жамият
Қашқадарё вилояти ИИБ фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари муносиб тақдирлангани ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, 12 июнь куни Косон туманида яшовчи фуқаро ўз жонига қасд қилиш мақсадида Қарши бош каналига ўзини ташлаган. Шу вақтда Қарши тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, капитан Шербек Тўрақулов фуқарони қутқариб қолган.
Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан муносиб тақдирланди.
Косон туман ҳокимлиги ҳам капитан Шербек Тўрақуловга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77356
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ