«Йил якунига қадар 410 та мактаб олдида радар ўрнатилади» — ЙҲХХ

Сақлаш
17:33 / 14.06.2025 8 0

 

2025 йилнинг январь март ойида мактаблар олдида вояга етмаганлар иштирокида бирорта ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир бўлмаган. Бу ҳақда 13 июнь куни ОАВ вакиллари учун ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ташкил этилган пресс турда маълум қилинди.

 

Тадбирда қайд этилишича, президентнинг 316-сонли қарорига асосан, ЙҲХХда махсус синфхона ташкил этилган. Таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи катта инспектори Фарруҳ Мирзабоевга кўра, мазкур хона боғча ва мактаблар атрофида болалар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда бу ерда чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

«Ҳозирги кунда мамлакат бўйича жами мактаблар сони 10 минг 770 тани ташкил этади. Ўқувчилар эса 6 миллион 670 минг нафар атрофида. „Хавфсиз болалик« дастури доирасида мактаблар олдига 208 та чақирув тугмали ва 217 та кўчма светофорлар ўрнатилди. Франция тажрибаси асосида 865 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойи қилинди. 1 минг 599 та сунъий нотекислик, 7598 та темир панжара, мактабларга яқин ҳудудларга 109 та камера ўрнатилди. 5 минг 150 та мактабда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўргатувчи махсус синфлар ташкил этилиб, ўқувчилар учун 42 минг 300 дан ортиқ „хавфсиз йўналиш харитаси« ишлаб чиқилди», — дейди у.

 

Масъулларга кўра, 2025 йилда «Хавфсиз болалик» дастури доирасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

 

Магистраль йўлларда:

 

  • 3 минг 224 та йўл белгилари ўрнатилади
  • 325 км тротуар ташкил этилади
  • 28 та ер ости ёки ер усти пиёдалар ўтиш жойлари қурилади
  • 410 та мактаб олдида «Хавфсиз йўл — хавфсиз пиёда» жамғармаси ҳисобидан радарлар ўрнатилади.

 

Шаҳар кўчаларида:

 

  • 320 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари, 650 та сунъий нотекисликлар ташкил қилинади
  • 272 та тугмали светофор ўрнатилади;
  • 197 км тротуар ташкил этилади;
  • 2 минг 491 та мактабда ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари фаолиятини йўлга қўйилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//