Жамият
Адлия вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига хос бўлган тухум барак миллий таоми географик кўрсаткич сифатида расмий давлат реестрига киритилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу таом ўзига хос таркиби, тайёрланиш усули ва қадимий анъанавий асослари билан ажралиб туради. Тухум барак асосан Хоразм аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.
Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши ушбу миллий таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, унинг сифат ва нуфузини сақлаб қолиш, шунингдек, Хоразм вилоятининг ҳудудий гастрономик бренди сифатида тарғиб қилишга хизмат қилади.
Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуднинг иқлим, тупроқ, урф-одат ва бошқа омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Аввалроқ Самарқанд нони ва Ғиждувон шашлиги географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77521
Жамият
56600
Жамият
55798
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ