
Сиёсат
Пойтахтимизда бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форумида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам фаол иштирок этди. Банк президенти Одил Рено-Бассо форум аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди ва сўнгги йилларда юртимизда инвестициялар даражаси барқарор ўсиб бораётганини таъкидлади.
“Ислоҳотлар ва иқтисодиётни либераллаштириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон хусусий сармоя киритиш имкониятларини кенгайтиришни давом эттириши керак. Хусусийлаштириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш борасида сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши лозим.
Ҳозиргача эришилган натижалар жуда қувонарли. Масалан, қайта тикланадиган энергетикага инвестициялар катта миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди, иқтисодий фаолликни рағбатлантирди ва ижобий таъсир кўрсатди.
Сўнгги йилларда инвестициялар даражаси барқарор ўсиб бормоқда, Ўзбекистон ЙТТБ инвестициялари ҳажми бўйича етакчи 5 давлат қаторига кирди. Ушбу ижобий тенденция келгуси йилларда ҳам давом этишини кутамиз”, дейди Одил Рено-Бассо.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ