Жамият
2025-йилнинг охирига қадар Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) минтақавий офиси очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида банкнинг Марказий Осиё бўйича кредитлаштириш бўлими мутахассиси Давиде Монгуззи Тошкентда бўлиб ўтаётган IV Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Европа инвестиция банкининг Марказий Осиё бўйича кредитлаштириш бўйича мутахассиси Давиде Монгуззи ЕИБ минтақага фаолроқ кириб бораётгани сабабли, Ўзбекистонда ҳам банкнинг минтақавий ваколатхонаси очилиши кутилаётганин маълум қилди. Самарқанддаги саммитда ваколатхона очиш бўйича келишувга эришилган эди.
ЕИБ ўз фаолиятини барқарор инфратузилмани ривожлантиришга — хусусан, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларига қаратмоқчи. Афзаллик берилган лойиҳалар қаторида Қорақалпоғистон ва Самарқандда юклама юқори бўлган йўллар, суғориш тизимларини ривожлантириш, автомобиль ва темирйўллар қурилиши ва модернизацияси каби ташаббуслар бор.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77356
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ