Сиёсат
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг кейинги норасмий учрашувини Туркистонда ўтказиш таклифини билдирди. Бу ҳақда у ТуркПА аъзо давлатлари парламент раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.
“Яқинда Венгрияда бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви самарали бўлди. Қозоғистон бу ижобий йўналишни давом эттиришдан доимо манфаатдор. Шу муносабат билан мен кейинги саммитни Туркистонда ўтказишни таклиф этдим”, деди президент.
Тўқаев Қозоғистон Парламент ассамблеяси ташаббусларини қўллаб-қувватлашини ва туркий интеграцияга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари натижаларини юқори баҳолайди ва эришилган келишувларни сифатли амалга оширишга катта эътибор қаратади.
“Туркий алифбонинг ягона вариантини тасдиқлашни тарихий воқеа дейиш мумкин”, дея қўшимча қилган Қосим-Жўмарт Тўқаев.
21 май куни Венгрияда Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ