Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари устидан жиноий иш қўзғатилди

Сақлаш
14:55 / 13.06.2025 10 0

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

 

Ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг 2025-йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтган. Эвазига жами 21 млн сўм талаб қилган.

 

Шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси (Пора беришда иштирок) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//