Янги Тошкентда “Петербург маҳалласи” барпо этилади

Сақлаш
11:24 / 13.06.2025 13 0

Янги Тошкент ҳудудида Санкт Петербургнинг меъморий элементлари ва диққатга сазовор жойларидан фойдаланган ҳолда “Петербург маҳалласи” қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

12 июнь куни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Санкт Петербург губернатори ўринбосари Николай Линченко бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Музокаралар шаҳарсозлик ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланди.

 

Томонлар қурилаётган шаҳар ҳудудида “Петербург маҳалласи” — “ҳудудлараро шериклик алоқаларини мустаҳкамлашнинг рамзи” бўлган турар жой ва жамоат майдонини яратиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

 

Санкт Петербург витсе-губернатори Николай Линченко бўлажак маҳалла ҳудудини кўздан кечиришда иштирок этганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа “эски” Тошкентнинг шарқий қисмига туташ янги шаҳарнинг бир қисмига айланади ва Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган концепция доирасида амалга оширилади.

 

Айтилишича, маҳаллани ташкил этишга петербурглик мутахассисларни жалб қилиш ташаббуси 2023 йилда бўлиб ўтган Санкт Петербург халқаро иқтисодий форумида илгари сурилган. Ўшандан бери томонлар ишчи гуруҳ тузиб, яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қурилишни бошлаш эса 2026 йилга мўлжалланган.

 

Лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини қуриш дирекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

 

Foto: Toshkent hokimligi

 

николай линченко, шавкат умурзоқов, yangi тошкент, петерbuрг mahallasi, санкт петерbuрг

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//